Хабарингиз бор, 29 июль куни Ўзбекистон Суперлигаси 14-тур доирасида «Нефтчи» Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотуви бошланди, чипталар фақат стадионнинг махсус кассаларида 20000 ва 30000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.
Стадион маъмурияти мурожаатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.
Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз.
🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN