Хабарингиз бор, Суперлиганинг биринчи давраси якунига етди. Шу сабабли Фарғона шаҳрида жойлашган муҳташам «Истиқлол» стадионида иккинчи давра учун стадион майсаларини шай ҳолатга келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Стадион ходимлари ва майдон агрономлари майсани янада яхшилаш ва иккинчи даврада ҳам жамоамиз иштирокидаги ўйинларда сифатли футбол намойиш этиш учун хизмат қилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз биринчи даврада «Истиқлол» стадионида олтита уй учрашувларини ўтказди. Унда жами 77573 мухлис иштирок этди. Бу эса, ҳар ўйинга 12928 мухлис ташриф буюрди дегани ва бу натижа Ўзбекистон Суперлигасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI