"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Ортда қолган турлар тахлили

13-тур олдидан «Нефтчи» клубининг 2020 йил футбол мавсумида қайд этган кўрсаткичлари бўйича маълумот.

Жамоамиз жорий йил Про лига мавсумида 12та учрашув ўтказган бўлиб, шуларнинг 7тасида ғалаба қозонган. 3та ўйин дуранг ва 2та баҳс мағлубият билан якунланган. Тўплаган очколар сони 24тани ташкил этади. Тўплар нисбати 17-9.

Жамоада қуйидаги футболчилар тўп киритишга муваффақ бўлишган:

Достонбек Тошматов — 7та гол (1та Хоразм, 1та Шўртан, 2та Зомин, 1та Турон, 1та Оқ тепа, 1та Истиқлол)

Отабек Зокиров — 3та гол ( 2та Оқ тепа, 1та Хоразм)

Жамшид Қобулов — 2та гол (1та Динамо, 1та Истиқлол)

Мансур Саидов — 1та гол ( Хоразм)

Элдор Эргашев — 1та гол ( Истиқлол)

Павел Смоляченко — 1та гол ( Зомин )

Исломбек Каримов — 1та гол ( Шўртан )

Достон Авазбеков — 1та гол ( Динамо )

Навбатдаги 13-турни «Нефтчи» клуби 23 октябрда ўтказади. Шу куни фарғоналиклар Жиззах вилоятига ташриф буюриб, «Зомин» жамоасига қарши майдонда тўп сурадилар.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: