«Истиқлол» стадионида якунига етган «Нефтчи»-» Насаф» учрашуви натижаси жамоамизнинг минглаб футбол ишқибозларида байрам туҳфаси сифатида қабул қилинди десак, асло муболаға бўлмайди. Сабаби, сўнгги учрашувларда кетма-кет дурангларни қайд этаётган жамоамиз ғалабага бўлган иштиёқи пасайгандай туюлди. Лекин, биринчи даврани ижобий натижа орқали ғалаба билан якунлаш ва турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан бири эди ва футболчиларимиз буни ажойиб тарзда уддаладилар.
Биринчи бўлимда ўйин сурати ўртача темпда ўтганлигига қарамай, ҳисоб очилмади ва танаффусга жамоалар 0:0 дуранг ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда мураббийдардан керакли кўрсатмаларни олган вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этишга киришдилар ва 52-дақиқада пенальти эга бўлиб, ҳисобни очдилар. Гол муаллифи Тома Табатадзе бўлиб чиқди. Шундан сўнг меҳмонлар астойдил ҳаракат қилишга тушиб, 68-дақиқада Азиз Амоновнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келишди. Бу вазиятда футболчиларимиз тушкунликка тушмай, олдинга интилишда давом этдилар ва 82-дақиқага келиб жарима майдончаси ташқарисида ҳужумчимизга нисбатан ишлатилган қоидабузарлик эвазига жарима тўпига эга бўлишди. Саҳнага яна грузиялик легионеримиз Тома Табатадзе чиқди ва жаримани қойилмақом тарзда бажариб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди 2:1. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқа вақт ҳам меҳмонлар учун наф келтирмади ва жамоамиз шиддатли ва кескин курашлар остида кечган учрашувда муҳим ғалаба ва навбатдаги уч очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида учинчи поғонага кўтарилиб олди.
Coca Cola Суперлиганинг 8-тури
2 июль, якшанба
НЕФТЧИ – НАСАФ 2:1
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нечохин, Ҳусан Музаффаров
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Бошланиш вақти: 20:00
Гол: Тома Табатадзе (пенальти) 51, Азиз Амонов (Ғолиб Ғайбуллаев) 67, 1:1, Тома Табатадзе 83, 2:1
«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адхамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (9. Улуғбек Ҳошимов, 46), 13. Лутфулло Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (70. Аббосжон Ғуломов,70), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе ( 11. Иззатилла Абдуллаев, 86), 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом-Ҳайдар Гулямов.
Захирадагилар: 45. Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неъматхонов, 5. Юрий Батюшин, 17. Абдуллоҳ Олимов, 26. Олексей Ларин, 66. Дониёр Валиев,
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азизбек Амонов, 66), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдираҳматов, 66), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов.
Захирадагилар: 1. Умиджон Эргашев, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 23. Сардор Саъдуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдиалиев, 88. Марко Станоевич,
Огоҳлантириш: Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») 35, Диёр Туропов («Нефтчи») 70
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN