Чт. Апр 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТАЙЁРГАРЛИК ЭРТАДАН ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

 

Бекободда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги баҳсидан сўнг жамоамиз мураббийлар штаби барча футболчиларга қисқа муддатли таътил тақдим этишган эди. Беш кун хордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари эртадан бошлаб Қиргулидаги  қароргоҳларида йиғилиб, тайёргарликни давом эттирадилар.

 

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан Суперлига чемпионатида кичик танаффус юзага келган. Шундан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз мураббийлар штаби бир нечта ўртоқлик  учрашувларини ўтказиш бўйича режа тузишган. Ушбу назорат ўйинларига доир янгиликларни кейинги саҳифаларимизда ҳавола этамиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: