Про лиганинг 11-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Шўртан»(1:2) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинимиз ўхшамади. Про лига иккинчи сентябрдан рестарт олган бўлса, шундан бери ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриб кучли иштиёқ билан ўйнаётган эдик. Бугун шу нарса бизда камлик қилди. Бу — футбол, ўзимиз яратган ҳавли вазиятлардан фойдалана олмадик. «Шўртан» йўқ жойдан икки маротаба қарши ҳужумларда жазолади. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, майдонда борини беришди.
Ҳали умид йўқотилгани йўқ. Ёшлар шундай ўйинлар орқали ўсишади. Футболчиларни алмаштирмоқдамиз, уларнинг кўплари ўйин тонусида эмасди. Ҳаракат қилдик, ғалаба учун майдонга тушгандик. Бу ўйин, шундай бўлиб қолди. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар яратдик. Лекин, уролмадик»,- дейди Дўрмонов.
Манба: championat.asia
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VITALIY LEVCHENKO: «TARTIBLI O‘YIN GUVOHIGA AYLANDIK»
VITALIY LЕVCHЕNKO: «IMKONIYATLARDAN UNUMLI FOYDALANDIK»