Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ХАФТА ДАЙДЖЕСТИ

Хабарингиз бор, апрель ойи охирида Суперлига чемпионатида танаффус юзага келди ва 8-тур баҳслари расман июнь-июль ойларига кўчирилди. Демак футбол ихлосмандлари навбатдаги тур ўйинларини май ойидан бошлаб кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади.

Хўш бу хафтада «Нефтчи» ПФК жамоалари кимлар билан ва қачон тўп суришларини эслатиб ўтамиз.

— 5 май куни Аёллар Олий лигасининг 4-тур баҳсида Мухлиса Отақўзиева бош мураббийлигидаги «Нефтчи»-W жамоамиз Олмалиқда ОКМК-W клуби меҳмони бўлади.

— 7 май куни Суперлиганинг 9-тур баҳсида Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» футбол клуби Тошкентда Термизнинг «Сурхон» жамоасига қарши майдонга тушади.

Бўлажак учрашувларда барча жамоаларимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин.

Жамоамизга оид хабарларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: