Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК!

Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоамиз  Суперлигада юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда назорат учрашувини ўтказди. Ўртоқлик учрашувидаги рақиб, қўшниларимиз Андижоннинг «Андижон» клуби бўлди. Қиргулидаги «Нефтчи» СК майдонида бўлиб ўтган беллашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашув жамоамиз  устунлигида ўтди деб, бемалол айтиш мумкин.Ўйиннинг 31 дақиқасида Умар Адҳамзоданинг қанотдан уюштирган рейдини рақиб ҳимоячилари қайтаришга муваффақ бўлишди, бироқ қайтган тўпни Диёр Туропов тўхтатиб ўтирмай, чамаси 25 метрлардан кучли зарба бериб ҳисобни очди.Шундан сўнг андижонликлар учрашувнинг 43 дақиқасида  бурчак тўпини тепиш хуқуқини қўлга киритишди ва бурчакдан етказилган тўпни Илҳом Алижонов боши билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Виталий Левченко асосий таркибда майдонда ҳаракат қилган барча футболчиларни захирага олиб,  таркибни бутунлай ўзгартирди ва бу ўзгаришлар ўз самарасини берди. Учрашувнинг 53 дақиқасида Мурод Бобожоновнинг қанотдан узатмасини Иззат Абдуллаев тўхтатмай чиройли зарба бериб ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.80 дақиқага келиб Аббос Ғуломов ҳимоячилардан ўзиб кетиб, нефтчиларнинг учинчи голига муаллифлик қилди 3:1.

Шундай қилиб икки қўшни жамоаларининг бугунги ўртоқлик баҳси «Нефтчи»нинг йирик  ғалабаси билан якун топди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

30.04.2023, 18:00

Фарғона. «Нефтчи СК» стадиони.

«Нефтчи» – «Андижон» 3:1

Голлар: Диёр Туропов 31 1:0, Илхом Алижонов 43 1:1, Иззатилла Абдуллаев 57, Аббос Ғуломов 80 3:1.

Ҳакамлар: Достон Мирзаримов,  Шохрух Аъзамов, Азизбек Исаков

«Нефтчи» биринчи бўлим:

Акбар Тўраев, Зоир Жўрабоев,  Мухсин Убайдуллаев,  Анвар Ғофуров,  Умар Адхамзода,  Мирзохид Ғофуров,  Лутфулла Тўраев (с),  Ғуломхайдар Ғуломов,  Диёр Туропов,  Нурилло Тўхтасинов,  Улуғбек Хошимов

«Нефтчи» иккинчи бўлим:

Акбар Тўраев,  Алексей Ларин,  Андрей Мишенко,  Нодирхон Неъматхонов,  Аббос Ғуломов, Абдуллоҳ Олимов, Фозил Мусаев (с), Юрий Батюшин,  Иззатилла Абдуллаев,  Суннатилла Абдуллажонов,  Муродбек Бобожонов.

«Андижон»: Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Алижонов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе, Суҳроб Бердиев, Сардор Абдунабиев, Рубин Хебай.

Захирадан майдонга тушганлар:  Моҳир Комилов, Фарҳод Соҳибжонов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Сардор Азимов, Асилбек Айсаров, Илҳом Абдуғаниев, Бобур Фарҳодов, Ҳожимурод Асқаров, Абдулатиф Ойбеков, Иззат Абдурасулов

Огоҳлантиришлар: Илхом Алижонов 33, Лутфулла Тўреав 45, Ойбек Латипов 70.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: