Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»-«ОҚ ТЕПА» ПРЕВЬЮ

Мазкур жамоаларнинг ўзаро илк қарама-қаршилиги 2015 йилга тўғри келади. Ўшанда Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида Тошкентда меҳмон бўлган «Нефтчи» бир ўйиндан иборат баҳсда имкониятни бой берган ва мусобақани тарк этган — 4:1.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2019 йил жамоалар энди Про лига баҳсларида тўқнаш келди. Бир мавсумнинг ўзида тўрт бор майдонга тушган рақиблар қарама-қаршилигида ҳозирча устунлик «Оқ-тепа» тарафида. Ўтган йилги тўрт баҳснинг учтасида пойтахтликлар устунлик қилган бўлса, бир беллашувда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Бу йилги биринчи давра баҳсида голли дуранг қайд этилган.Умумий тўплар нисбати 7-10

Ўзаро ўйинлар натижалари билан таништириб ўтамиз.

2015 йил
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
Нимчорак финал
«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» — 4:1
Голлар: Сергей Рекун, 13 – 1:0. Темур Ҳакимов, 35 – 2:0. Собир Усмонхўжаев, 40 – 3:0. Темур Ҳакимов, 43 – 4:0. Шерзод Ҳакимов, 56 – 4:1.

2019 йил
ПРО ЛИГА
5-тур. 8 май
«НЕФТЧИ» — «ОҚ-ТЕПА» — 0:1 (0:0)
Гол: Музаффар Абдуллаев, 90+4-ўз дарвозасига – 0:1.

12-тур. 29 июнь
«ОҚ-ТЕПА» — «НЕФТЧИ» – 2:1 (1:0)
Голлар: Абдужалил Маназаров, 20-ўз дарвозасига – 1:0. Орифхўжа Абдухолиқов, 49 – 2:0. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 59 – 2:1.

19-тур. 11 сентябрь
«НЕФТЧИ» – «ОҚ-ТЕПА» – 3:0 (1:0)
Голлар: Жамшид Тўрақулов, 44 – 1:0. Жамшид Қобулов, 69 – 2:0. Жамшид Қобулов, 72 – 3:0.

26-тур. 31 октябрь
«ОҚ-ТЕПА» — «НЕФТЧИ» – 2:1 (2:0)
Голлар: Жамшид Юсупов, 3 – 1:0. Павел Пуришкин, 17 – 2:0. Алишер Абдувоҳидов, 62 – 2:1.

2020 ЙИЛ
3-тур. 15 июль
«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» – 1:1 (0:1)
Голлар: Отабек Зокиров, 15-пенальтидан -0:1. Владислав Фомин, 81-пенальтидан – 1:1.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: