Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун тажрибали футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов «Нефтчи» клуби билан шартнома имзолади ва янги мавсумда ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракат қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Жавоҳир Қаҳрамонов ўтган мавсумни Суперлига вакили Жиззаҳнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказди. Футболчи мавсум давомида жами 25 учрашувда 2243 дақиқа ҳаракат қилиб, 6 та гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Ж.Қахрамонов жиззаҳликлар таркибида тўрт йиллик фаолият юритиб, 101 учрашувда майдонга чиқди ва 19 та гол уришга муваффақ бўлди.Бундан ташқари футболчи «Обод»,» Динамо», «Бухоро» ва «Бунёдкор» каби клублардаги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлиб улгурган.
Жавохир Қахрамонов жамоамиз билан шартнома иизолагач: «Нефтчи» қандай клублигини яхши биламан, Фарғонага медаллар учун курашиш учун келдим, тез орада фарғоналик мухлисларга олам олам қувонч улашиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан! «Нефтчи» ОЛҒА! деб ўз фикрларини билдириб ўтди!
Жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Жавоҳир Қаҳрамоновга «Нефтчи»даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI