«Фарғона вилояти «Ҳоким Кубоги – 2023» мусобақасидаги навбатдаги рақибимиз аниқланди.
Турнирнинг «Д» гуруҳ вакиллари бугун Қувасой шаҳридаги «Цементчи» стадионида 3-тур учрашувларини ўтказишди.Куннинг биринчи қисмида Тожикистоннинг» «Хўжанд» клуби Фарғонанинг «ФарДУ» жамоаси билан учрашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мусобақа тақвимига кўра «Д» гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби Сергей Лебедев бош мураббийлигидаги Фарғона Давлат Университетининг «ФарДУ» клуби бўлиб чиқди ва улар чорак финал босқичида Азиз Алижонов бошчилигидаги «Нефтчи» (U-21) жамоаси билан куч синашади. Мазкур учрашув 1 февраль чоршанба куни соат 11:00 да Фарғона шаҳридаги «Тўқимачи» стадионида бўлиб ўтади
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN