Ёш истеъдодли дарвозабон, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси посбони Владимир Назаров янги мавсумда жамоамизда фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Владимир Назаров ўтган мавсумда «Олимпик» таркибида жами 14 та учрашувда майдонда ҳаракат қилган.
Владимир Назаровга янги мавсумда «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилишдаги фаолиятида омад ёр бўлишини, жамоамиздаги ўйинлари орқали Олимпия терма жамоасидаги моҳирона анъаналарни давом эттириб, Миллий терма жамоасига ҳам йўл топишини тилаб қоламиз!
Хуш келибсан Владимир!
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
JAMOAMIZNING KЕYINGI BAHSINI ILGIZ TANTASHЕV BOSHQARADI
JAMOAMIZ «JASORAT» KLUBI BILAN HAMKORLIKNI YO’LGA QO’YDI
CHЕMPIONAT DURANG BILAN BOSHLANDI