«Нефтчи» футбол клуби азиз ва муҳтарам юртдошларимизни шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат айёми саналмиш — ҚУРБОН ҲАЙИТИ билан чин дилдан самимий муборакбод этади.
Бу саодатли дамларда ватандошларимиз Яратгандан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга осуда ва фаровон ҳаёт кечиришларини сўраб дуо қилмоқдалар.
Дуогўй халқимизнинг мана шундай фазилатли кунларда элу юртимиз ҳақида қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлиб, азиз диёримизни ҳамиша ўз паноҳида асрашини тилаймиз.
Хонадонларингизни файзу-барака ва осойишталик тарк этмасин,олижаноб ва бағрикенг халқимиз доимо омон бўлсин.
Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG