
Бугун Фарғона футболассоциацияси биносида Фарғона футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Хаитбаевич Бозоров бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди, йиғилишда жамоанинг раҳбарияти ва мураббийлар штабида фаолият олиб борган мутахассислар ва клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди, жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келган, Илҳом Мўминжоновнинг истефосидан сўнг унинг ўрнига Тожикистонда туғилган Виталий Левченко Григориевич бош мураббий сифатида фаолият олиб боради.
Шу билан бир қаторда клуб раислигида ишлаб келган Ғофуров Зохиджон ўрнига Мўсинҳожи Меҳмонов клуб раиси этиб тайинланди.
Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари этиб Абдуллаев Саидабзал тайинланди.
Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, клубни ривожлантириш борасида топшириқлар берилди.
Батафсил маълумотлар кейинроқ берилади.
Бошқа хабарлар
«НЕФТЧИ» БОШ МУРАББИЙИ ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ТАБРИГИ
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!
«НЕФТЧИ» ПФК ВА «САФО» ИЧИМЛИК СУВЛАРИ ЎЗАРО ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ.