Ўйин ҳақида
«Яхши ўйин бўлди. «Насаф» ташаббусга эга бўлди, биз атайин тўпни рақибга бердик ва иккинчи рақамда, қарши ҳужумларда ўйнашга қарор қилдик. Сўнгги дақиқаларда гол ура олдик.
«Насаф»да 1-2 та вазият бўлди, аммо улардан фойдалана олишмади. Балки бугун омад ҳам кулиб боққандир. Кетма-кет учта мағлубиятдан кейин йигитлар билан гаплашиб олдик ва хатоларни таҳлил қилдик», – деди Виталий Левченко.
– «Нефтчи» ўйиндан аввал лигада қолишини биларди, аммо жамоаиниз худди финалдек ҳаракат қилишди…
– Биз бу ерга курашиш учун келгандик. Сабаби мусобақа жадвалини кўргандингиз, биздан аввал тугаган учрашувлардан қатъий назар мотивация кучли эди. Натижаларни эшитганимиздан кейин елкамиздан тоғ ағдарилди ва йигитлар экин ўйнашди.
– «Истиқлол»да ишлагангизда ҳам, «Нефтчи»даги олдинги ўйинларда ҳам чиройли футбол намойиш этарди. Аммо бугун айниқса биринчи таймда «ифлос футбол» намойиш этилди. Ҳатто қайсидир футболчининг оёғи синиб кетса ҳам бунчалик қаттиқ бақирмайди…
– Бу саволингизга жавоб бера олмайман. Шахсан мен уларга ётиб олиш бўйича кўрсатма бермаганман, ишонинг. Аксинча футболчиларга тартибли ўйнаш бўйича кўрсатма бергандим.
– Бошқа жамоа сизларга бугунги ютуқ учун мукофот пули таклиф қилгани ҳақида миш-мишларни эшитдик…
– Бизда стандарт вазият эди. Мусобақа жадвалида қаерда эканимизни кўрдингиз. Шу боис ўз мақсадларимизни бажариш учун ўйнадик холос.
– Кейинги йилги вазифа ва мақсадлар қандай?
– Ҳозирча бу ҳақда билмайман, барчаси вилоят ҳокими билан учрашувдан кейин маълум бўлади. Мен келганимида олдимга лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Кейинги йил нима бўлишини энди биламиз.
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» – «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «