15 декабрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида плей-офф учрашуви ўтказилади. Про лигада 2-ўринни эгаллаган «Нефтчи» жамоаси Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган «Андижон» клубига қарши саф тортади.
ЎФА ҳакамлар қўмитаси ушбу учрашувни бошқариб бориш вазифасини бухоролик ФИФА рефериси Илгиз Танташевга ишониб топширди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Ўтиш ўйини.
15 декабрь, сешанба
НЕФТЧИ – АНДИЖОН
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Гайнулин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Маълумот учун, «Истиқлол» стадионида ўтган сўнгги учрашувдаги тартибсизликлар сабабли ўйингоҳга мухлислар киритилмайди.
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» – «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «