Хабарингиз бор, 22 октябр соат 17:00да Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасида севимли «Нефтчи» жамоамиз Термизнинг «Сурхон» клубини қабул қилади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотуви бошланди, чипталар фақат стадионнинг махсус кассаларида 20000-30000 ва икки марказий сектор 40000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.
Стадион маъмурияти мурожатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.
Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз.
ЖАМОАМИЗНИ СТАДИОНДАН ТУРИБ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ!
#БИЗБИРЖАМОАМИЗ
🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
JАFАR IRISMETOV JАMOАMIZ RАHBАRIYATIDА FАOLIYAT OLIB BORАDI!
TOMA TABATADZE: «MAQSADIM CHEMPION BOʻLISH»
ZORAN MARUSHICH: «MUXLISLAR BILAN HAMJIHAT BO‘LSAK»