“ҲОКИМ КУБОГИ-2023″:
Бугун анъанавий ўтказиб келинаётган ” Ҳоким Кубоги-2023″ турнирида чорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги “Нефтчи”(U-21) ўринбосарлар жамоамиз “Тўқимачи” стадионида ҳамшаҳарлари саналмиш “ФарДУ” клуби билан куч синашдилар. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган мазкур баҳсда ўринбосарларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Кейинги босқичдаги рақибимиз аввалроқ маълум бўлган эди. “Қўқон-1912″-” Локомотив”(U-21) беллашувида қўқонликлар ҳам рақибларини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишган эди.
Шундай қилиб, 3 февраль жума куни мусобақанинг ярим финал беллашувларига старт берилади. Қувасой шаҳрида ўтказиладиган биринчи учрашувда вилоят дербиси баҳсига гувоҳ бўламиз. Унда “Нефтчи”(U-21) ҳамда” Қўқон-1912″ жамоалари майдонга чиқишади. Қизғин руҳда ўтказилиши кутилаётган мазкур баҳс соат 11:00 га белгиланган.
Иккинчи ярим финал баҳсида эса “Зомин” ва “Андижон”SGS жамоалари ўзаро рақобатлашади. Ўйин соат 14:00 да старт олади.
Барча жонкуяр мухлисларимизни шу куни Қувасойдаги “Цементчи” стадионига чорлаб, ўринбосарлар жамоамизни юқори савияда қўллаб- қувватлашларингизга умид билдирамиз.
Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

