"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

“НЕФТЧИ”-“СУРХОН” ПРЕВЬЮ

 

“Нефтчи” жамоаси учун “Сурхон” клубига қарши  Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида 12 ноябрь куни кечадиган ўйин Суперлига чемпионатининг сўнгги 26-тур учрашувидир.

 

Жамоалар шу кунгача миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 25 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 19 тасида “Нефтчи” устунлик қилган, 5 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда “Сурхон” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Нефтчи”нинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 65:19 фарғоналиклар фойдасига.

 

Маълумот ўрнида, Термизнинг”Сурхон” клуби Олий лига мусобақаларини 2004 йилда тарк этиб, Суперлигага 2019 йилда қайтган.

 

Жамоаларнинг 2004 йилга қадар Фарғона шаҳрида кечган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича

19.06.2004.”Нефтчи”-“Сурхон” 3:0

19.04.2003.”Нефтчи”-“Сурхон”  2:0

17.10.2002.”Нефтчи”-“Сурхон”   4:0

29.08.2001.”Нефтчи”-“Сурхон”   3:0

21.05.2000.”Нефтчи”-“Сурхон”   2:1

 

ФАКТ!

“Нефтчи” 2000- ва 2003-йилги мавсумларнинг 26-турида ҳам Сурхон билан тўқнаш келган ва иккала ўйинда ҳам 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Агар “Нефтчи” сўнгги турда “Сурхонни мағлуб этса, бу рақиби устидан қозонган 20- ғалабаси бўлади!

 

Бугунги ўйинни бошқариб борадиган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ушбу ўйин орқали ўзининг Суперлигадаги дебютини нишонлайди.

 

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Улашинг: