Зоҳиджон Ғофуровни табриклаймиз!
Бугун “Нефтчи” футбол клубининг директори Зоҳиджон Ғофуровнинг таваллуд топган куни.
Фурсатдан фойдаланиб, “Нефтчи” ФК мураббийлар штаби, ишчи-мутахассислар,футболчилар ва мухлислари номидан клубимиз равнақи ва ривожи йўлида тиним билмай, сидқидилдан меҳнат қилаётган Зоҳиджон Ғофуровга соғлик-омонлик, оилавий бахт ва профессионаллик фаолиятларида жамоа билан бирга улкан ютуқларни қўлга киритишларида омад ёр бўлишини тилаймиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
“Нефтчи” матбуот хизмати
