"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

ТЕСТ-НОРМАТИВЛАР ТОПШИРИЛДИ

 

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида жамоамиз футболчилари тест-нормативларни топширишди. Тест – нормативларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Тест-нормативларни топшириш бўйича комиссия раиси, Ўзбекистон – U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев ва ЎФА илмий-методик бўлими бошлиғи Шамиль Исеевлар олишди.

Таъкидлаш жоизки, ЎФА томонидан ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш мақсадида тест-нормативлари ўтказиб келинмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг янги мавсумга жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёргарликларига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

Улашинг: