Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда Чиғатой футбол майдонларида Ўзбекистон U-14 чемпионатининг илк мавсумига старт берилди. Азамат Каримов ва Сардор Зокировлар бошқараётган “Нефтчи” U-14 жамоамиз бугун биринчилардан бўлиб мусобақа баҳсларига киришдилар. “Бунёдкор” академиясининг майдонида ҳаракатланган футболчиларимиз биринчи баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашдилар. Ўйин давомида тўла ташаббусга эга чиққан жамоамиз аъзолари йирик 5:0 ҳисобида устун келиб, чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.
Жамоамизни қўлга киритилган чиройли ғалаба билан табриклаб, кейинги учрашувларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз
“Бунёдкор” академияси
“Қўқон-1912” — “Нефтчи” 0:5
Голлар: Маҳмуд Маъруфов 2, – 0:1. Фазлиддин Раҳматов 29, – 0:2. Фазлиддин Раҳматов 49, – 0:3. Асад Муҳаммеджанов 54, – 0:4. Асад Муҳаммеджанов 57, – 0:5.
