Самарқанд шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Биринчи лига беллашувларининг иккинчи кунида “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан учрашди. Қизиқарли кечган баҳсда Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Қизилқум”-“Нефтчи” 2:3
Голлар: Лазиз Раҳматуллаев(21),Жавоҳир Шодиев(34) – Мавлон Ғаниев(8),Шуҳратбек Рашидов(22),Сардорбек Алишерoв(27)
Эртага 3 май душанба куни “Нефтчи” жамоаси “Сурхон” клубига қарши майдонда ҳаракатланади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
