Азиз Алижонов бошчилигидаги “Нефтчи”(U-18) ёшлар жамоамиз бугун навбатдаги назорат баҳсида Ёзёвон туманига сафар уюштириб, маҳаллий “Ёзёвон лочинлари” жамоаси билан куч синашдилар.
Қизиқарли кечган ушбу учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашди ва беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.
Ёшлар жамоамизнинг кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз.
“Нефтчи” матбуот хизмати
