"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

ЁШЛАРИМИЗДАН ИШОНЧЛИ ҒАЛАБА

 

Футбол мавсумига ҳозирлик кўраётган “Нефтчи” (U-18) ёшлар жамоамиз бугун назорат ўйинида “Андижон” (U-18) клуби билан майдонда баҳслашишди.

Азиз Алижонов бошчилигидаги жамоамиз бугунги учрашувда жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтириб,қулай имкониятларга эга бўлди.Лекин яратилган кўпгина имкониятлардан фақатгина учтасидан унумли фойдаланган жамоамиз якунда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ёшларимиз томонидан урилган голларга Акобир Аҳмаджонов, Азамат Толибжонов ва Муҳаммаджон Холматовлар муаллифлик қилишди.

Назорат учрашуви

“Нефтчи” (U-18)-“Андижон” (U-18) 3:1 (3:0)

Ёшлар жамоамизни бугунги ишончли ғалаба билан табриклаб қоламиз.

 

“Нефтчи” матбуот хизмати

Улашинг: