Фарғоналик мухлислар учун яхши таниш бўлган,ўтган йилги Про лига биринчилигида жамоамизда фаолият юритиб келган,бугунги кунда “Ҳоким Кубоги-2021” турнирида ёшлар жамоамиз сафида “Нефтчи-2” дарвозасини ишончли қўриқлаган Фарғона футболи тарбияланувчиси Шуҳратилло Раҳмонов “Нефтчи” ПФК билан 2 йиллик шартномага эга бўлди.
Янги футбол мавсумида Шуҳратилло Раҳмоновга жамоамиздаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаймиз.
“Нефтчи” матбуот хизмати
