Бугун Иқбол Акрамов бошчилигидаги “Нефтчи” U19 ёшлар жамоаси Навоий шаҳрида U-19 чемпионати 21-тур баҳсида маҳаллий “Қизилқум” U19 клубига қарши майдонга тушиб, йирик 2:4 ҳисобида устунликка эришдилар. Фарғоналиклардан голларга Абдулазиз Салоҳиддинов, Абдулраҳмон Юлдашев, Дилёр Бахтиёров ҳамда Саидафзал Маҳмудовлар муаллифлик қилишди.
U-19 ЧЕМПИОНАТИ
5 октябрь 21-тур
“Қизилқум”-“Нефтчи” 2:4
Голлар: Абдулазиз Салохиддинов, Абдлураҳмон Юлдашев, Дилёр Бахтиёров, Саидафзал Махмудов
🟢”Нефтчи” ПФК матбуот хизмати
