Фарғона вилояти 2 лига “А” гуруҳининг 13-турида “Нефтчи”нинг U-16 ва U-18 жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Бу учрашувда Шавкатжон Юсупов бошчилигидаги U-18 жамоаси йирик 1:6 ҳисобида ғалаба қозониб,ҳамон пешқадамлар сафидан жой эгаллаб келмоқда. Бугунги баҳсда Хожиакбар Иброҳимов ҳамда Дилшод Умурзақовлар 3тадан гол киритишиб,хет трик қайд этдилар. U-16дан жавоб тўпига Оллоёр Раҳматов муаллифлик қилди.
“Нефтчи” U-16 – “Нефтчи” U-18 1:6
“Нефтчи” матбуот хизмати
