Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” (U-18) жамоамиз бугун назорат учрашувида Яйпаннинг “Турон”(U-18) клуби билан рақобатлашдилар.
Фарғонадаги БЎСМ (собиқ ДЮСШ) стадионида бўлиб ўтган беллашувда Азиз Алижонов бошчилигидаги ёшларимиз йирик 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Жамоамиздан голларга Акобир Аҳмаджонов,Камрон Эргашев ҳамда Мартавали Турғуновлар муаллифлик қилишди.
“Нефтчи” матбуот хизмати






