Бугун “Нефтчи” ПФКнинг аёллар жамоаси ва U-19 жамоалари, қатнашиб келаётган мусобақаларда навбатдаги тур учрашувларини ўтказишади. Мухлиса Отақўзиева бошчилигида Ўзбекистон олий лигасида қатнашиб келаётган “Нефтчи-W” жамоаси пойтахтнинг “Локомотив-W” жамоаси билан куч синашади ушбу учрашув Қиргулидаги “Нефтчи” СК майдонида бўлиб, ўтади, учрашув соат 16:00да бошланади. Ушбу учрашув билан параллель равишда Қувасой шахридаги “Цементчи” стадионида Иқбол Акрамов бошчилигидаги “Нефтчи-U19” жамоаси Ўзбееистон U-19 биринчилиги навбатдаги тур доирасида “Бухоро” клубини қабул қилади, ушбу учрашув хам 16:00да бошланади.
Жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда хар икки жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

✅”Нефтчи” ПФК матбуот хизмати
