Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ АНТАЛЬЯГА ЕТИБ БОРДИ. 

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини Туркияда  давом эттириш учун Анталья шаҳрига етиб борди ва маҳаллий  «Royal Signus Kundu» меҳмонхонасига жойлашди.

Эртага ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Виталий Левченко шогирдлари жисмоний тайёргарлик бўйича машқларга киришадилар.

Сафарда бўлиб ўтадиган иккинчи босқич жараёнида қатнашиш учун Виталий Левченко қўл остидаги мураббийлар штаби қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳсин Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Дониёр Валиев, Фаҳриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев, Умар Адҳамзода, Улуғбек Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар Ғофуров, Нодирхон Неъматхонов, Рахмонжон Рўзиев, Олексей Ларин, Андрей Мишенко, Нурилло Тўхтасинов, Аббос Ғуломов, Диёр Туропов, Зоир Жўрабоев, Иззатилла Абдуллаев, Тома Табатадзе.

Маълумот ўрнида, Туркиядаги йиғинлар доирасида кўрикдан ўтиш учун машғулотларга янги футболчиларни таклиф этиш кўзда тутилган.

Жамоамиз ҳақида сўнгги янгиликлар ушбу саҳифа орқали бериб борилади.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: