Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари доирасида «Нефтчи» жамоаси навбатдаги назорат-ўртоқлик баҳсида Арманистоннинг «Алашкерт» клуби билан куч синашди. Учрашув минимал 0:1 ҳисобида рақибларимизнинг фойдасига ҳал бўлди. Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Виталий Левченко ўйин ҳусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Беллашувда кескин қарама-қаршилик гувоҳи бўлдик, чунки, ҳар иккала жамоа вакиллари ҳам сифатли ўйин намойиш қилишди.Иккинчи бўлим бошларида ҳимояда ягона позициявий ҳатомиздан унумли фойдаланиб қолган рақибларимиз дарвозамизни ишғол этишди. Беллашувнинг 60-дақиқасида таркибимизни ротация қилиш оқибатида бир нечта янги ўйинчиларни майдонга туширдик. Шундан сўнг ўйиндаги ташаббус тўлалигича биз томонга ўтгач, кўпгина голли вазиятларни яратдик. Аммо, рақибларимизнинг посбони ишончли ўйин кўрсатиб, тўлақонли голга тортадиган ҳавфли вазиятларни бартараф этишга эришди.
Йиғинлар доирасида машғулотларни олиб борамиз ва кейинги рақиб билан бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликни давом эттирамиз,-деди бош мураббий.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «