Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумда «Навбаҳор» таркибида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Диёржон Туропов «Нефтчи» билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Д.Туропов ўтган мавсумнинг биринчи даврасини Тошкентнинг «Локомотив», иккинчи қисмини Наманганнинг «Навбаҳор» клубларида ўтказган. Суперлигада жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1526 дақиқа ҳаракат қилган ва 2 та гол киритиб, икки голга ассистентлик қилган
Жамоамиз ва мухлисларимиз номидан тажрибали футболчи «Нефтчи» сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, жамоа шарафини юксак чўққиларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI
SЕRGЕY ARSLANOV – «NЕFTCHI» MURABBIYI
JAMOAMIZ SOBIQ A’ZOSI OLЕKSEY LARINNING ARIZASI FIFA TOMONIDAN RAD ETILDI