Нефтчининг келажаги ва асосий таркиб учун футболчи етиштириб бериш «машинаси» Нефтчи U-21 жамоасини иқтидорли мутахассис ва Нефтчининг шонли онларида клубда фаолият олиб борган Азиз Алижонов бошқариб бормоқда. Унинг қўл остида Нефтчи U-18 Ўзбекистон чемпионига айланган эди. Келинг хозир ёшлар (U-21) жамоасига тўхталиб ўтсак. Улар хам асосий таркиб каби мусобақада 10- ўринда кетишмоқда, мавсум ярмида Алижонов яна бош мураббийликка тайинлангач, 5 ғалабани қўлга киритиб, жадвалда анча юқорилаб олишди. Футболчилар статистикасига эьтибор қаратадиган бўлсак, Фахриддин Мухаммадов жамоа тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 8 гол бор.
Азизбек Олимов ва Дониёр Мадаминовларда эса 4 гол мавжуд.
Бундан ташқари, қишда
«Бунёдкор» сафига кетган футболчиларнинг қайтиши хам ёшлар жамоаси ўйинини анча кучайтирди.
Йигитларнинг энг йирик ғалабаси 7-4 бўлиб, Қўқон-1912 U-21 устидан қозонилган. Мағлубиятсиз серия эса 5 ўйинни ташкил қилади. Энг тезкор гол 3- дақиқада қиритилган. 25- турга қадар жами 40 гол: 19 та гол 1-таймда, 21 гол эса иккинчи таймда дарвозага киритилган.
Футболчиларнинг майдонда харакат қилган дақиқалар бўйича кучли бешлик қуйидагича:
Фахриддин Мухаммадов — 1724 дақиқа
Дониёр Валиев — 1640 дақиқа
Раҳмонжон Рўзиев — 1606 дақиқа
Ислом Акрамов — 1589 дақиқа
Мартавали Турғунов — 1466
«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI