Шу йил 26-31 октябрь кунлари Тошкентда 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчиларининг «Ўзбекистон кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди. Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган футбол маҳорат мактабларининг вакиллари иштирок этдилар. Шуниси қувонарлики, бу мусобақаларда Фарғона вилоятидан битта эмас, 2та жамоа, яъни, «Нефтчи» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоалари қатнашди. Иқбол Акрамов раҳбарлигидаги «Нефтчи» БЎФМ жамоаси мусобақада юксак маҳорат эгаси эканлигини исботлади. Финал учрашувида Наманганнинг ФММ жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, «Ўзбекистон кубоги»ни қўлга киритди. Бу ғалаба» Нефтчи» клубида довруқли футболчиларнинг муносиб ўринбосарлари етишиб чиқаётганлигини тасдиқлади. Яна бир қувончли жиҳати шуки, «Нефтчи» нинг келажаги порлоқ вакилларидан бири Миржаҳон Тўйчибоев кубок мусобақаларида рақиблар дарвозасига энг кўп- 10та тўп киритиб, турнир тўпурари номинациясининг ғолиби деб топилди ва юксак мукофотга сазовор бўлди. Мусобақада фахрли 3-ўрин ҳам Фарғона вакилларига насиб этди. Бу мукофотни Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоаси қабул қилиб олди.
Шу муносабат билан, «Нефтчи» ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўпминг сонли мухлислари номидан 2009 йилда туғилган «Нефтчи» БЎФМ жамоасини «Ўзбекистон кубоги»ни қўлга киритганлиги билан самимий муборакбод этиб, ёш футболчиларимизга келгуси мусобақаларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, янада юксак марраларни эгаллашларини тилаймиз.
» Нефтчи » матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI