Аёллар ўртасида Биринчи лига мусобақаларининг навбатдаги тур баҳсларига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. Эртага Мухлиса Отақўзиева бошчилигидаги аёллар жамоамиз 5-турни мезбон “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Самарқанддаги “Нурафшон” ўйингоҳида соат 15:00 да бошланади.
29 август куни 6-тур доирасида “Тўмарис” клубига қарши майдонда ҳаракатланишади. Мазкур беллашув соат 08:00 да старт олади. Жамоамиз аъзолари бугун Самарқанд шаҳрига йўл олишади. Қизларимизга бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI
SЕRGЕY ARSLANOV – «NЕFTCHI» MURABBIYI
JAMOAMIZ SOBIQ A’ZOSI OLЕKSEY LARINNING ARIZASI FIFA TOMONIDAN RAD ETILDI