Ўтган йилнинг 7 декабрь куни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Нефтчи» — «Турон» учрашуви бўйичa ўз қарорини чиқарган бўлиб,унга кўра, «Нефтчи» ПФЛ томонидан ўтказиладиган кейинги расмий уч уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши белгилаб қўйилган.
«Нефтчи»нинг «Андижон»га қарши бўлиб ўтган плей-офф ўйинини инобатга олсак, «Нефтчи» — «Олимпик» ва «Нефтчи» — «Истиқлол» баҳслари томошабинларсиз ўтиши керак. Шўндан келиб чиқиб, мухлисларимиз севимли жамоамизнинг юқорида айтиб ўтилган уй учрашувларини Футбол ТВ орқали соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда тамоша қилишлари мумкин.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI