Азиз юртдошлар!
«Нефтчи» футбол клуби бутун Ўзбекистон аҳлини бугунги айём- мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади.
Конституциямиз халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккури ҳисобланиб, янги авлодлар учун ҳаёт қомуси,даврнинг долзарб муаммоларини ечиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Фурсатдан фойдаланиб,Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган юртдошларимизни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан табриклаймиз.Сизларга сиҳат-саломатлик,оилавий хотиржамлик ва бахт-саодат тилаймиз.
Юртимиз тинчлиги,осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
CHEMPION MAGʻLUB ETILDI
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI