Бугун Фарғона футбол маҳорат мактаби ўйингоҳида Фарғона вилояти кубогининг финал баҳси бўлиб ўтди.Унда «Нефтчи» U-18 ҳамда Олтиариқнинг «Дўстлик» жамоалари куч синашдилар.Қизиқарли кечган ўйинда Шавкатжон Юсупов бош мураббийлигидаги жамоамиз аъзолари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб,бош совринни қўлга киритдилар.Жамоамиздан ҳар иккала гол муаллифи Азизбек Олимов бўлиб чиқди.
Ёшлар жамоамизни Фарғона вилояти кубоги билан чин дилдан муборакбод этиб,келгуси мусобақаларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
«Нефтчи» U-18 — «Дўстлик» 2:1
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI
SЕRGЕY ARSLANOV – «NЕFTCHI» MURABBIYI
JAMOAMIZ SOBIQ A’ZOSI OLЕKSEY LARINNING ARIZASI FIFA TOMONIDAN RAD ETILDI