Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган «Турон» – «Нефтчи» учрашуви 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.
10 ноябрда эса мазкур тур доирасидаги яна бир учрашув — «Бухоро» – «Олимпик» ўйини ўтказилади.
«Лига тақвим тузишда Қўқон мезбонлик қилаётган йирик халқаро фестивални инобатга олган бўлиб, «Қўқон-1912» футбол клуби иштирокидаги ўйинлар санасини шундан келиб чиқиб белгилаганди. Бироқ фестивалга хориждан кутилганидан кўпроқ меҳмонлар келаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти ҳокими Қўқонга қўшни бўлган Яйпандаги чемпионат учрашуви санасини ўзгартириш масаласида таклиф билан чиқди. «Турон» ва «Нефтчи» халқаро майдонда иштирок этмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди. Боиси, сўнгги йилларда Фарғона дербиси ўзига ҳос аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиқиб, биз учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради.
Аввалроқ Лига «Олимпик» футбол клуби асосини ташкил қилувчи қатор футболчилар Осиё ўйинларида иштирок этишидан келиб чиқиб, жамоанинг 19-турдан ўрин олган «Бухоро»га қарши ўйинини ноябрь ойидаги ФИФА кунларига яқинлаштиришга қарор қилганди. Эндиликда Фарғонанинг икки клуби ҳам шу паллада кураш олиб бориши белгиланди», – дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Манба : pfl.uz
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI