«Нефтчи» футбол клуби аъзолари нафақат спортда, балки, халқимизнинг саҳоватпешалик каби олижаноб хислатларини ривожлантиришда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқдалар. Бугун куннинг биринчи қисмида ана шу олижаноб анъаналар давом эттирилиб, Виталий Левченко бошчилигидаги футболчилар Фарғона «Саҳоват» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйини зиёрат қилиб, табаррук кексалар ва ногиронлар билан суҳбатлашдилар. Бу ҳаяжонли учрашувда «Нефтчи» бош мураббийи Ўзбекистонда, шу жумладан, Фарғона вилоятида спортнинг оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни футболга жалб этиш ва уларнинг таниқли, моҳир чарм тўп устаси бўлиб етишишлари учун барча қулай имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб, ёшларимизда кекса авлод вакилларига нисбатан иззат-ҳурмат ва саҳоватпешалик ҳислатлари юксалиб бораётганлигидан мамнун эканлигини баён этди.Шундан кейин жамоа сардори Лутфулла Тўраев яратилган имкониятлар ва ғамҳўрликлардан унумли фойдаланаётган Фарғона футболи миллионлаб мухлислар қалбини ром этиб, мамлакатимизда, хатто чет элларда довруғ таратаётганлигини зўр ҳаяжон билан сўзлаб берди. Тантанада қатнашган барча спортчилар кексалар ва ногиронларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва бахт-саодат тиладилар.Ўз навбатида интернат уйи директори Нигорахон Асқарова меҳмонларни кекса ва ногиронларга яратилган шароит ва қилинаётган ғамҳўрликлар намуналари билан таништириб, Ўзбекистон ёшларига хос меҳр-саҳоватлари учун уларга чин юракдан миннатдорчилик билдирди. Янги Ўзбекистон халқи юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда улкан зафарларга эришиб, халқ фаровонлигини мунтазам юксалтириб бораётганлигидан мамнун эканлигини баён этди.
🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «