Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди. Шундан келиб чиқиб, 10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташланади.
Учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун даставвал ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келди. Эндиликда Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати U23, Осиё кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган.
Аввалроқ хабар берилганидек, мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида “Пахтакор”, кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида “Насаф” жамоалари тўқнаш келадиган Суперкубок 27 февраль — якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур беллашувга мезбонлик қиладиган стадион масаласида ЎзПФЛ ўз режасига эга. Фақатгина масала икки тараф ўртасида ҳал этилгач, стадион номига аниқлик киритиб ўтилади.
Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI