Бугун www.championat.asia сайтида «Нефтчи» аёллар жамоаси аъзолари ойлик ва мукофот пуллари олмаётгани ва уларда овқатланиш ва яшаш шароити ёмон аҳволда, деб мурожаат қилинганлиги тўғрисида пост қолдирилди.
Номи ошкор қилинмаган шахс мурожаатида кўп уйдурмали гапларни илгари сурган. Жумладан, уч ойдан буён клубнинг футболчилардан қарзи борлиги, мукофот пулларини олишмагани ва яшаш-овқатланиш шароитининг ёмонлигини кўрсатиб ўтилган. Аммо,ушбу ҳолат клуб раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
«Нефтчи-W» клуби Ўзбекистон аёллар Олий лигасида 8 ўринни эгаллаб, шу кунгача жамоа икки ғалабани қўлга киритган. Ойлик маошлар бўйича футболчилардан бўлган қарздорлик мурожаатда кўрсатилганидан анча камроқ хисобланади. Мукофот пулларига келсак, мурожаатда уч ўйин мукофот пуллари хақида гап кетган. Вахоланки, юқорида айтиб ўтганимиздек,аёллар футбол жамоамиз мусобақада икки ўйинда ғалаба қозона олган холос. Футболчиларнинг қароргоҳдаги истиқомат қилиш шароитлари яхши ҳолатда ва қулай имкониятлар яратиб берилган. Шунингдек, жамоамизда овқатланиш учун битта» Катта қозон» мавжуд бўлиб, асосий таркиб, ўринбосарлар ва аёллар жамоамиз ушбу қозондан овқатланадилар. Овқатланиш учун эса клубда барча шароит мужассамдир.
Жамоамиз мухлисларидан ушбу аноним мурожаатларга ишонмасликни, клубда ишлар профессионал равишда йўлга қўйилганлигини, авваламбор клубда инсон қадри манфаати биринчи ўринда туришини эслатиб ўтамиз.
✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG