Пт. Апр 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Баҳодир Аҳмедов: «Жамоа яна кучлилар сафига қайтади»

Навбатдаги суҳбатдошимиз футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодиржон Аҳмедов бўлди.

Навбатдаги суҳбатдошимиз футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодиржон Аҳмедов бўлди.

— Мамлакатимиз спортнинг бу турида ҳам Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади. Терма жамоамиз минтақада 3-ўринни эгаллаб турибди. Моҳир ва машҳур футзалчиларимиз ҳам анчагина. Биз бу соҳада етакчи ўринга чиқиш учун ёшларга кўпроқ эътибор беришимиз, уларнинг маҳорат ва лаёқатини тинмай ривожлантириб боришимиз лозим. Ўзимиздаги ва хориждаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалда жорий этишдан чарчамаслигимиз керак. Ёшлар ҳамма соҳада юртимиз келажаги ҳисобланар экан, бу ишонч футзалда ҳам мустаҳкам ўрин олиши зарур.

Биринчи босқичда 6 та жамоа ўз кучини синаб кўрди. Навбат янги жамоаларга. Олдинги йилларда Фарғона футзалчилари ҳам мусобақаларда фаол қатнашиб, мухлисларда яхши таассурот қолдиришар эди. Мен истардимки, ўша пешқадам жамоа яна кучлилар сафига қайтади. «Нефтчи» футбол жамоаси ходимларининг бу мусобақаларни ўтказишдаги жонбозликлари жамоанинг келажаги футболда ҳам, футзалда ҳам порлоқ эканлигидан далолат бериб турибди.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: