НЕФТЧИ

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Фарғона босқичи якунланди

Фарғонада футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг 1-тур бахслари ўз якунига етди. Мусобақада мамлакатимизнинг турли шаҳар ва вилоятларидан 12та жамоа иштирок этди.

Фарғонада футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг 1-тур бахслари ўз якунига етди. Мусобақада мамлакатимизнинг турли шаҳар ва вилоятларидан 12та жамоа иштирок этди. Охирги беллашувларни ЎзПФЛ Бош директорининг ўринбосари Дилшоджон Хаитметов катта қизиқиш билан кузатди.

— Ўйинлардаги жўшқинлик ва жасорат мени жуда мафтун қилди,— дейди у.— Турнинг бу босқичида раҳбарлар ва мутахассислар кутмаган натижалар ҳам қайд этилди. Футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони Олмалиқнинг АГМК жамоаси Олий лига дебютанти Зарафшоннинг «Строитель-Зарафшон» жамоасига ютқазиб қўйганлиги бунга яққол далилдир. Демак, мамлакатимизда футзал янги иқтидорлар ҳисобига тобора ривожланиб бормоқда.

Рахбарият мусобақанинг турларга бўлиб ўтказиш режасини тузганда бу соҳанинг барча вилоятлардаги мухлисларини қувонтиришини кўзда тутган. Биринчи тур Фарғонада муваффақиятли ўтказилган экан, қолган турлар Олмалиқ, Тошкент, Қарши, Жиззах ва бошқа шаҳарларда ташкил этилади. Мен хурсанд бўлганим, фарғоналиклар, шу жумладан, вилоят футбол ассоциацияси ва «» Нефтчи » клубининг мутахасссислари турнирни ўтказишда жуда фаол иштирок этдилар. Демак, катта футбол Фарғонага албатта қайтади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: