“Насаф” – “Нефтчи” 1:0. Ўйин тугади !
21.05.2016
news.orig_.58409-900x418

Бугун Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Биз эса Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳдан мазкур беллашув тафсилотларини сизга етказиб борамиз.

19:30 – «Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), С. Ҳакимов (Самарқанд), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян, 19.Деян Больевич, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов, 45.Бобур Абдуҳолиқов.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 14.Шароф Муҳитдинов, 16.Дилшод Хушбаков, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.

“Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов, 8.Умид Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов, 15.Хусниддин Ғофуров, 18.Жавохирбек Расулов, 22.Алишер Саматов, 26.Отабек Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Мурод Бобожонов, 25.Иброҳим Нумонов, 44.Исломжон Тошпўлатов, 46.Хуршидбек Асқаралиев, 51.Абдуқодир Ортиқов, 52.Аброрбек Исмоилов.
Дастлабки учрашув: 4:1

19:03. Айни пайтда жамоалар чигал ёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

Диққат қилинг, “Насаф” ҳамда “Нефтчи” жамоалари майдонга чиқиз келишмоқда! Олға “Буюк Чинорлар”!

Ўйин бошланди!

Жамоамиз вакиллари ҳам тўпга эгалик қилишни бошлашди ва секин-аста олдинга ўтишмоқда.

Ўйин тепмни жуда ҳам юқори эмас.  Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.

Отабек Исроилов ҳамда Шерзод Ҳакимов олдинга чизиқда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Қодиров ҳамда Саидов уларни тўп билан таъминлаш вазифасини бажаряпти.

Илк хавфли вазият ! Артур Геворкян “Нефтчи” дарвозасига зарба йўллади. Ноаниқ

“Нефтчи”нинг ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасидаги боғликлик анчадан бери кўринмай қолганди. Бугун ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар бир-бирини яхши тушуниб ҳаракат қиляпти.

Зарба ! Эркин Бойдуллаев берган зарба анча ноаниқ..

Хавфли вазият ! Илк жарима зарбаси “Нефтчи” дарвозасига белгиланди. Хаводан ташлаб берилган тўпни “Насаф” футболчиси боши билан дарвозага йўллади. Юсупов ўз ўрнида !

Кичик устунлик мезбонларда. Бироқ ўз навбатида “Нефтчи” ҳам ҳимояда ёмон ҳаракат қилмаяпти.

Қаршида меҳмонлар тўп билан ҳаракат қилганда мухлислар тинимсиз хўштакбозлик қилишмоқда. Мадридни ўзгинаси:)

Бобур Абдуҳолиқов !!! Ёш футболчи қанотдан ташлаб берилган тўпни Ўктир Юсупов дарвозасига йўллади. Тўпни дарвозабон ушлаб олди.

“Нефтчи” дарвоазбони Ўктир Юсупов Қаршида яхши ўйин намойиш этяпти. У бир-неча вазиятларда ўзини кўрсатди. Ҳа, Юсупов энди ўзига ўхшаяпти!

Бобур Абдуҳолиқов симулация учун сарик карточка олди.

Бўлим тугашига 5 дақиқа қолди. 0:0

Зарба !!!! Бобур Абдуҳолиқов боши билан “Нефтчи” дарвозасига зарба берди. Юсуповдан супер сейв!

Биринчи тайм тугади 0:0

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим тенгкурашлар остида бошланди. Яққол қайсидир жамоани устун дейиш қийин.

Бобур Абдуҳолиқов бирга-бир вазиятга чиқди! Бироқ офсайд

“Нефтчи”да ўзгариш. Отабек Исроилов ўрнига Мурод Бобожонов тушди. Ҳужумчи ўрнига ҳужумчи.

“Насаф”да ҳам ўзгариш. Ислом Рашидхонов ўрнига, Шароф Мухиддинов тушди.

Жаҳонгир Меҳмонов қўпол ўйнаги учун огоҳлантирилди. Жарима тўпи..

Тўп етказиб берилди ! “Нефтчи” ҳужумни қайтарди

Ўйиннинг 60-дақиқаси ўтиб бормоқда. 0:0

Ўйинда ҳисоб очилди. 1:0. Гол муаллифи: Бобур Абдуҳолиқов.

Голдан руҳланган Қарши жамоаси кетма-кет ҳужум қилмоқда. “Нефтчи” эса ҳимояда тартибли ўйин кўрсатмоқда.

“Насаф”да ўзгариш. Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига майдонга Дониёр Нарзуллаев тушди.

“Нефтчи”да ўзгариш. Майдонни Шерзод Ҳакимов тарк этди. Унинг ўрнига ёш футболчи Ислом Тошпўлатов тушди.

Фёдоров яна бир ёш футболчини дебют қилишга имкон бермоқда. Майдонга Абдуқодир Артиков тушади!

Гол ! Бироқ ҳакам Мурод Бобожоновнинг голини ҳисобга олмади.

“Нефтчи”да ўзгариш. Артиков Умид Қодировни алмаштирди.

Абдуқодир Артиков тушиши билан баҳсга қўшилди ва қанотдан Бобожоновга пас берди. Бироқ қаршилик футболчи Муродга имкон бермади.

Ўйин тугади. 1:0

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.