Аёллар футболи. Дербида иродали ғалаба
06.05.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

6 май куни аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” беллашуви ўтказилди. Унда майдон эгаларининг қўли баланд келди. Илк дақиқада фарғоналиклар сафидан Феруза Жўрабоева ҳисобни очган бўлса, бўлим ўрталарига келиб наманганликлар сафидан Наргиза Абдурасулова жавоб тўпини киритди. 1:1. Иккинчи 45 дақиқаликда “Нефтчи” жамоаси ғалаба  голини урди. Хилола Обиджонова  жарима зарбасидан қойилмақом тарзда фойдаланиб, жамоамиз уч очкони тақдим этди.

Фарғоналиклар Водий дербисида қуйидаги таркибда ҳаракатланишди:

«Нефтчи»: 1. Мавлуда Хўжаева, 4.Мухлиса Қосимова, 7.Умида Умарова, 9.Ситора Нишонова, 10.Феруза Жўрабоева, 13.Адиба Омонова, 17.Хилола Обиджонова, 18.Одина Бердиева, 19.Қизларой Иброҳимова, 20.Мухлиса Отақўзиева, 21.Чарос Ғаниева

Захира: 12.Ойгул Мўсаева, 2.Мадина Юсупова, 5.Мастура Абдураҳимова, 6.Мадина Маъруфжонова, 11.Мунира Нуриддинова, 15.Дилбар Каримова, 22.Дилбар Мазарифова

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.