Хотира турнири бўлиб ўтди
05.05.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида жойлашган “Нефтчи” футбол мактабида “9-май Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати хотира турнири ўтказилди. Унда футбол бўйича турли хил ёшдаги туғилган болалар ўртасида Афғон урушида халок бўлган фарғоналиклар аскар-ўғлонлар хотирасига бағишлаб, футбол беллашувлари бўлиб ўтди.

Турнир Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Фарғона вилояти бўлими хамда “Нефтчи” ПФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби хамкорлигида ўтказилди. Унда сўзга чиққан, турнир ташкилотчиси Мўйсинжон Меҳмонов барча ёш футболчиларга омад тилади.

Баҳслар қизғин тарзда ўтди. Мусобақа фестиваль тарзида ўтказилганлиги боис, барча иштирокчилар совға ва дипломлар билан тақдирланишди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхшиларига ҳам алоҳида эсдалик совғалари тақдим этилди.

1. Энг яхши дарвозабон – Шахриёр Олимов
2. Энг яхши ҳимоячи – Озодбек Сотволдиев
3. Энг яхши ярим ҳимоячи – Мухаммаджон Ўктамжонов
4. Энг яхши ҳужумчи – Абдулвосид Солиев
5. Турнинг энг яхши футболчиси – Ридван Умеров

Ғолибларни тақдирлашда Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва ёш футболчиларнинг ота оналари иштирок этдилар.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.