Абдусамад Дўрмонов: “Учрашув тугаши билан навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаш керак”
25.04.2019
photo_2017-03-05_14-42-51
А Про-Лига 4-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Учрашув якунландими, ғалаба қозондикми, тамом буни унутиш керак. Сабаби олдимизда ҳали кўплаб қийин учрашувлар кутиб турибди. “Нефтчи”да илгари худди шунақа эди. Ўйинни ўтказиб бўлдингми, тугадими, демак шу дақиқадан бошлаб кейинги учрашувга тайёргарликни бошлашинг керак, вақт кутиб турмайди, ҳозирги ёш футболчиларга мана шу кайфиятни, ғолиблик руҳиятини сингдиришимиз керак.

Бугун мезбон мақомида учрашув ўтказдик. Биз учун сафардаги ўйинми, уйдами, барчасида ғалаба учун майдонга тушимиз керак. “Нефтчи”нинг аввалги мақомини тиклаш учун ҳаракат қилишимиз, ишлашимиз лозим.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.