Аёллар футболи. Турнир якунланди
06.03.2019
photo_2017-03-05_14-42-51

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Фарғона вилоят Футбол ассоциацияси вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ва Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими билан биргаликда Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талаба-қизлари ўртасида 5-6 март кунлари футбол бўйича мусобақа ўтказди. Мазкур мусобақада 6 та жамоа таркибида 87 нафар қизлар иштирок этиб, унда Марғилон шаҳрининг Педагогика касб-ҳунар коллежи қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоаларга ҳамда байрам муносабати билан ташкилотчилар томонидан ажратилган совғалар ва дипломлар топширилди. Мусобақа давомида иқтидорли футболчи қизлар мураббийлар томонидан вилоятдаги профессионал аёллар футбол жамоаларига таклиф этилдилар.

Фарғона футбол ассоциацияси

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.